Линклар

logo-print

Эрдўғон Ироқ Курдистони раҳбарлари билан учрашди


Эрдўғон Барзаний билан.

Эрдўғон Барзаний билан.

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон Анқарада Ироқ шимолидаги турк қўшинлари масаласида давом этаëтган тортишувга барҳам бериш мақсадида Ироқ Курдистони етакчилари билан учрашди.

Учрашувда Эрдўғон ва Курдистон минтақаси президенти Масуд Барзаний террорчиликка қарши курашда ҳамкорлик эҳтиëжи борлигини эътироф этди. Туркия президенти Ироқ шимолига турк қўшинларини киритишдан мақсад курд Пешмерга кучларининг Исломий давлат террорчиларига қарши курашини қўллаб-қувватлаш эканини таъкидлади.

Икки кунлик Туркия сафари давомида Барзаний Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳоқон Фидан билан ҳам учрашди.

Курд президенти билан учрашувдан сўнг баëнот берган Эрдўғон¸ Ироқ шимолига турк қўшинларининг киритилиши Бағдод ҳукуматининг 2014 йилги сўровига асосан амалга оширилгани ва бугунга келиб бу масаланинг можарога асос бўлаëтганидан ҳайратда эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG