Линклар

logo-print

Москва ва Бутунрусия патриархи Кирилл Ўзбекистонга бормоқчи


Москва ва Бутунрусия патриархи Кирилл.

Москва ва Бутунрусия патриархи Кирилл.

Тошкент епархиясининг 145 йиллигига бағишланган маросимларда қатнашиш мақсадида Москва ва Бутунрусия патриархи Кирилл 2016 йил Ўзбекистонга сафар қилади.

Бу ҳақда Тошкент ва Ўзбекистон епархияси расмий сайтида хабар қилинди.

Рус православ черкови бош руҳонийси Кирилл 2011 йилда ҳам Тошкент епархиясининг 140 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонга боришни режалаган¸ бироқ бу сафар амалга ошмай қолган эди.

Москва ва Бутунрусиянинг собиқпатриархи Алексий II 1996 йилда мустақил Ўзбекистонга келган ҳозирча ягона рус патриархи бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG