Линклар

Ўзбекистон олий ўқув юртлари ЕИ грантларини ютиш бўйича минтақада биринчи


Европа Иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонаси тарқатган хабарга кўра¸ Ўзбекистон олий ўқув юртлари Erasmus+ дастурлари доирасида иттифоқ томонидан Марказий Осиëга ажратилган грантларнинг 25 фоизини ютиб¸ бу борада минтақада биринчиликни эгаллаган.

Айтилишича¸ 2015 йил давомида ўтказилган танловларнинг бирламчи натижаларига кўра¸ Европага Ўзбекистон олий ўқув юртларининг 178 нафар талаба ва ўқитувчиси боради¸ Ўзбекистонга эса¸ Европадан 69 нафар ўқитувчи ва докторант келади.

247 нафар олий ўқув юрти талаба ва ўқитувчисини қамраб олувчи бу алмашинув дастурининг баҳоси 952 минг еврони ташкил этади.

Erasmus+ дастурлари доирасида ЕИга аъзо 14 давлатдаги 42 университет Ўзбекистондаги 27 олий ўқув юрти билан ҳамкорлик қилади.

2020 йилга қадар ЕИ маориф ва олий таълим¸ ëшлар ва спорт ривожини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган Erasmus+ дастурларига 14 миллиард евро маблағ ажратади.

ЕИ 2014-2020 йилларга қадар Марказий Осиëдаги маърифий лойиҳаларга 1 миллиард ажратишни режалаган¸ шундан 168 миллион евронинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка сарфланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG