Линклар

Ўзбекистон Давлат гимни қабул қилинганига 23 йил тўлди


Давлат гимни¸ байроқ ва герби мустақиллик рамзларидан саналади.

Давлат гимни¸ байроқ ва герби мустақиллик рамзларидан саналади.

10 декабрь - мустақил Ўзбекистон давлати миллий рамзларидан бири саналган Давлат гимни қабул қилинган кун.

1992 йилнинг 10 декабрь куни президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Давлат гимни тўғрисида”ги қонунга қўл қўйган.

Ушбу қонунга мувофиқ¸ Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Орипов шеърига композитор Мутал Бурҳонов басталаган куй асосида яратилган “Серқуëш ҳур ўлкам” қўшиғи мустақил ўзбек давлати гимни деб қабул қилинди.

Қонунга мувофиқ¸ давлат суверенитети рамзи бўлган Давлат гимнини билиш ва унга эҳтиром кўрсатиш Ўзбекистон фуқароларининг ватанпарварлик бурчи саналади.

Ўзбекистон гимни давлат телеканалларида ҳар куни телерадиодастурлар бошланадиган тонгги соат 6 ва улар тугайдиган тунги 12 да эфирга узатилади.

XS
SM
MD
LG