Линклар

logo-print

Бугун Норвегия пойтахти Осло ва Швеция пойтахти Стокҳольмда 2015 йилги Нобель мукофоти совриндорларига мукофотнинг расмий топшириш маросимлари бўлиб ўтди.

Ослода зўравонлик ва можаролар гирдобига тортилган минтақадаги тинч ўтиш жараëни намунаси сифатида Нобель Тинчлик мукофотига лойиқ топилган Тунис Миллий мулоқот тўртлигини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Нобель мукофотининг адабиëт¸ кимë¸ физика¸ медицина ва иқтисод бўйича 2015 йилги совриндорларига мукофот топшириш маросими эса¸ Стокҳольмда бўлиб ўтди.

Бу йилги лауреатлар орасида постсовет ҳудудидан Нобель мукофотига лойиқ топилган беларуслик ëзувчи Светлана Алексиевич ҳам бор.

XS
SM
MD
LG