Линклар

Одил Аҳмедов бир йилда 1,7 миллион евро ишлади


Одил Аҳмедов.

Одил Аҳмедов.

Россиянинг “Краснодар” футбол клуби таркибида ўйнаётган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов 2015 йилда 1 миллион 700 минг евро даромад топди. Бу ҳақда Sports.ru нашри хабар берди.

Спорт порталининг билдиришича, Одил Аҳмедов Россиянинг энг кўп иш ҳақи оладиган футболчилари рейтингининг 55-поғонасини эгаллаган.

Рейтингда 71 футболчининг исми келтирилган. Улар “Зенит”, “Динамо”, “Локомотив”, “Спартак”, ЦСКА, “Краснодар”, “Анжи” ва “Рубин” клублари ўйинчиларидир.

Одил Аҳмедов 2015 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат ўйинчиси ҳисобланади. Унинг трансфер ҳақи 8,5 миллион еврони ташкил қилади.

Sports.ru нашрига кўра, Россиянинг энг қиммат ўйинчиси, деб 2015 йилда 7 миллион евро ишлаган Халк, 5 миллион евро ҳақ олган Александр Кокорин ва Эсекиэль Гарайларни ҳисоблаш мумкин.

XS
SM
MD
LG