Линклар

logo-print

Кандаҳордаги базага қилинган ҳужумда ўлганлар сони 50 кишига етди


Кандаҳордаги база ҳужумдан сўнг.

Кандаҳордаги база ҳужумдан сўнг.

Афғонистондаги Кандаҳор авиабазасига жанггарилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди. Ҳукумат кучлари томонидан эса 11 жанггари ўлдирилган.

Расмий хабарларда айтилишича, ҳалок бўлганларнинг 38 нафари тинч аҳоли вакиллари, 10 нафари ҳарбий ва икки нафари полициясчи бўлган. 69 одам яраланган, уларнинг 37 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Жанггарилар Қандаҳор ҳарбий ҳаво базасига сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси ҳужум қилган эди. Жанг 24 соат давом этган.

Чоршанба куни кечқурун базада бир неча аёл ва болани гаровга олган сўнгги жанггари отиб ўлдирилган. Ҳозирча гаровга олинганлар орасида қурбонлар бўлгани ёки бўлмагани ҳақида маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG