Линклар

logo-print

Серб Республикаси Босния полицияси билан ҳамкорликдан бош тортди


Серблар томонидан қирғин қилинган Босния мусулмонлари қабристони.

Серблар томонидан қирғин қилинган Босния мусулмонлари қабристони.

Босния ва Герцоговинанинг мухтор ўлкаси ҳисобланадиган Серб Республикаси ҳарбий жиноятчиларни қўлга олиш ҳамда тергов қилиш масаласида Федерал давлат суди, прокуратураси ва полицияси билан ҳамкорлик қилишни тўхтатади.

Серб Республикаси ҳукумати 10 декабрь куни полиция 1992-1995 йилларда Боснияга қарши урушда ҳарбий жиноятларни содир этганликда айблаб беш этник сербни қўлга олганидан сўнг мана шундай баёнот тарқатди. Маҳаллий парламент ҳукуматнинг бу қарорини қўллаб-қувватлади.

Босния миллий судининг мухториятдаги ваколатларини қисқартириш масаласида референдум ўтказишга таҳдид қилаётган Серб Республикасининг мазкур қадами 20 йил аввалги урушдан сўнг пайдо бўлган Босния ва Герцоговина иттифоқи яҳлитлигига раҳна солиши мумкинлиги Ғарб давлатларини ташвишлантирмоқда.

Югославия Федератив социалистик республикасининг тарқалиб кетишига сабаб бўлган Болқон уришидан сўнг Босния ва Герцоговина иккита мухтор субъект- мусулмон-хорват федерацияси ва Серб Республикаси иттифоқидан ташкил этилган эди.

XS
SM
MD
LG