Линклар

Жорий йилнинг январидан сентябрь ойигача Россияда камбағаллар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 миллион 300 минг кишига кўпайди.

Пайшанба куни Россия статистика қўмитаси ҳисоботида мана шундай рақам келтирилди. Статистика қўмитасининг таъкидлашича, ҳисоботга 2014 йил мартида Россия томонидан аннекция қилинган Қрим бўйича рақамлар киритилмаган.

Ҳисоботда қайд этилишича, бугунги кунда Россияда қашшоқлар сони 20 миллион 300 минг кишига етди. Бу эса мамлакат аҳолисининг 14,1 фоизини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG