Линклар

Олти юздан ортиқ ўзбекистонлик Қирғизистон фуқаролигини олди


Президент Атамбаев 710 одамни фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Президент Атамбаев 710 одамни фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистоннинг собиқ 617 фуқаросига Қирғизистон фуқаролиги берилди.

Президент Алмазбек Атамбаев 710 одамга Қирғизистон фуқаролигини бериш тўғрисидаги Фармонни имзолагани ҳақида 11 декабрь куни қирғиз оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Мазкур Фармонда фуқароликка қабул қилинганларнинг 617 нафари ўзбекистонликдир. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона, Жиззах ва Тошкент вилоятларида туғилиб, ўша ерда яшаган этник қирғизлардир.

Қирғизистон фуқаролигини олган собиқ ўзбекистонликларнинг 41 нафари ўзбек миллатига мансуб. Шунингдек, фуқаролигини алмаштирганлар орасида шу кунгача Ўзбекистонда яшаб келган бир неча уйғур, тожик, татар ва корейс миллатига мансуб 20 нафардан ортиқ шахс номи ҳам келтирилган.

XS
SM
MD
LG