Линклар

Бишкекда 11 декабрга ўтар кечаси террор гуруҳи йўқ қилинди


Бишкекдаги террорчиларга қарши амалиёт пайтида олинган сурат.

Бишкекдаги террорчиларга қарши амалиёт пайтида олинган сурат.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 11 декабрга ўтар кечаси террорчиликда гумонланган гуруҳ аъзолари жисмонан йўқ қилинди. Бу ҳақда бугун Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди.

Расмий хабарда айтилишича, Бишкекнинг “Восток-5” мавзесида террор ташкилоти аъзолари сифатида гумонланаётган одамлар яшайдиган уй махсус кучлар томонидан қуршовга олинган. Гумонланувчилар махсус хизмат ходимларига қарши ўқ ота бошлаганидан сўнг, жисмонан йўқ қилинган.

Миллий хавфсизлик хизмати йўқ қилинганлар "Жайшүл Маҳди" гуруҳининг аъзолари бўлганини ва улар 19 ноябрда Бишкекда милиция ходими Актилек Абдивалиевни ўлдирган шахслар эканини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги аввалроқ милиция ходимини ўлдирганликда гумон қилинаётган икки кишининг фотороботини эълон қилган ва бу шахслар ҳақида маълумот берган одамларга 1 миллион сўм миқдорида мукофот берилишини ваъда қилган эди.

XS
SM
MD
LG