Линклар

logo-print

Россельхознадзор Ўзбекистондан борган 29 тонна сабзавотни чегарадан ўтказмади.

Рус матбуотига кўра, сабзавотларни қадоқлашда маркировка қоидаларига жавоб бермагани рўкач қилиниб, улар Россияга ўтказилмаган.

Ўзбекистонга тегишли юкларнинг Россиядан ортга қайтарилиши илк бор кузатилмаяпти.

Июнь ойида Россельхознадзор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга тегишли жами 205 тонна мева ва сабзавотни чегарадан ўтказмади.Ташкилот юклар орасида Россияга киритилиши тақиқланган сабзавот ва мевалар борлигини рўкач қилган эди.

22 май куни Россиянинг Брянск ва Смоленск областлари Ветеринария ва фитосанитария назорати идораси Украинанинг Винница шаҳридан Ўзбекистонга олиб келинаётган Roshen фабрикаси маҳсулотларини ортга қайтарган эди.

Россия назоратчилари ўзбек тадбиркорларига мўлжалланган 20 тонна қуруқ сут ва сариёғ расмийлаштирилмаганини гапирмоқда.

Ўтган йилнинг декабрида Беларус орқали Ўзбекистонга жўнатилаётган 1 минг тонна Литва сариёғи Россия чегарасига етмасдан ортга қайтарилган эди.

XS
SM
MD
LG