Линклар

OzodNazar: “Рўмолга қарши рейдларга 3 йил олдин мени ҳам таклиф қилишган”


Гулбаҳор Тўраева

Гулбаҳор Тўраева

“Ўзбекистонда туғилишни камайтиришга қаратилган ҳаракатлар бошланганига анча бўлган. Дастлаб ишни аёлларга спираль қўйишдан бошлаганлар, спирални ҳатто далада қўйишган”. Бу гапларни OzodNazarнинг бугунги меҳмони, андижонлик врач Гулбаҳор Тўраева келаси йилга берилган номни шарҳлаётиб айтди.

Ўз олдига шифокорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мақсад қилиб қўйган “Анимакор” ташкилотига асос солган андижонлик врач Гулбаҳор Тўраева 2005 йил, май воқеаларида юзлаб одам ўлгани ҳақида оммавий ахборот воситаларига биринчилардан бўлиб хабар берган эди.

2007 йилнинг апрелида Андижон вилояти жиноят ишлари суди Гулбаҳор Тўраевани 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Суд уни конституциявий тузумга тажовуз қилиш, жамоат тартибига таҳдид солувчи адабиётлар тарқатиш ва туҳматчиликда айбдор топган.

Ўша йилнинг июнида вилоят суди Г.Тўраевага белгиланган 6 йиллик қамоқни шартли жазога ўзгартириб, ҳуқуқ ҳимоячисини уч йиллик синов муддати билан қамоқдан озод этган.

Гулбаҳор Тўраева шу кунда Ўзбекистондан ташқарида яшамоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG