Линклар

logo-print

Украина Олий Радаси хорижий давлат парламентлари, Европарламент депутатлари ва халқаро парламент ассамблеяси аъзоларини Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришга чақирди.

Украина халқ депутатлари қабул қилган қарорда Россия томони Украина ҳудудида терактлар уюштиришда айбланган.

"Россия Федерациясидан Украинага нисбатан агрессияни тўхтатишни, украиналик сиёсий маҳкумлар ва гаровда ушлаб турилганларни зудлик билан ҳеч бир шартсиз озод қилинишини, халқаро террорчилик амалиётларидан воз кечишини талаб қиламиз", дейилада Украина депутатлари қарорида.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда Россия томонидан оккупация қилинган Украина ҳудудларидаги вазият бўйича халқаро мониторингни жонлантириш сўралган.

XS
SM
MD
LG