Линклар

Марказий Осиëда дунëвий “оятуллоҳлар” даври бошланaдими?


Марказий Осиëнинг тўрт давлатида ҳокимиятни қарийб чекланмаган ваколатга эга президентлар бошқариб келмоқда.

Марказий Осиëнинг тўрт давлатида ҳокимиятни қарийб чекланмаган ваколатга эга президентлар бошқариб келмоқда.

Имомали Раҳмонга президентликдан кетгач прзидентданда каттароқ ваколатлар бериш ҳақидаги қонун қабул қилиниш арафасида. Эрон давлат бошқарувидан нусха олингани айтилаëтган бундай ўзгариш минтақанинг ҳокимиятдан кетишни хаëлига келтирмаëтган президентлари конституциявий монархия қуриш уринишини бошлагани ифодасими? Озодликнинг “Қурултой” дастурида қатнашган таҳлилчилар шу эҳтимолни муҳокама қилдилар.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга “тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – миллат пешвоси” мақомини бериш ва давлат бошқарувида миллат пешвоси деб аталадиган суперваколатларга эга янги лавозим жорий этиш тўғрисидаги қонун 9 декабрь куни парламент қуйи палатаси тасдиғидан ўтди ва у тез орада кучга киради.

Биринчи президентга ҳокимиятдан кетгандан сўнг катта ваколат бериб¸ у ва оила-аъзолари дахлсизлигини кафолатлаш ҳақидаги қонун Марказий Осиëда янги ҳодиса эмас.

Қозоқ парламенти 2000 йилда “Қозоғистон Республикаси биринчи президенти тўғрисида” конституцион қонун қабул қилган ва Нурсултон Назарбоевнинг нафақат ҳокимиятдалиги¸ балки президентликдан кетганидан сўнг ҳам мутлақ дахлсизлиги ва бу дахлсизлик унинг оила-аъзоларига ҳам бирдек тааллуқли эканиникафолатлаган эди.

2003 йилда Олий Мажлис “Ўзбекистон Республикаси президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш орқали Ислом Каримовнинг ҳокимиятдан кетганидан сўнг умрбод Сенат аъзоси бўлиши ва унинг дахлсизлигини кафолатлаган эди.

Бу борада ўз катта қўшниларини ҳам ортда қолдираëтган Тожикистонда Имомали Раҳмон 2020 йилда президентликдан кетгач¸ бўлажак президент қарорларини назорат қилиш ҳаққига эга суперлидер бўлишга ҳозирланмоқда.

“Қурултой” дастурида қатнашган таҳлилчи Камолиддин Раббимов¸ бундай уринишлар минтақада конституциявий монархия пайдо бўлишига етаклаши ҳақидаги тахминларни рад этиб¸ уларнинг конституциявий авторитаризмни кучайтиришга олиб келишини таъкидлайди.

Ўзбекистон ММХсининг собиқ зобити¸ ҳозирда Британия университетида докторлик диссертацияси устида ишлаëтган Икром Ëқубов¸ бундай уринишларнинг уни қабул қилдираëтган президентлар билан бирга қабрга киражагини башорат қилади.

Қирғизистон биринчи президенти Асқар Ақаев эса¸ Марказий Осиë президентлари миллий лидер бўлиш ниятида бўлса¸ ўз ҳокимиятлари умрини турли антиконституцион йўллар билан узайтириш ўрнига¸ ўз давлатида ҳокимиятни тинч йўл биланмуносиб одамларга топшириш механизмини яратиши лозим¸ деган фикр билдирди.

Қозоғистонлик ҳуқуқшунос Жемис Тузмағамбетова эса¸ конституцияни таҳқирлаш¸ давлат бошқарувида ҳаммадан¸ хусусан¸ конституциядан устун турадиган дунëвий “оятуллоҳлар”ни яратиш минтақа учун хайр келтирмаслигини таъкидлади.

“Қурултой”да билдирилган бу каби фикр-мулоҳазаларни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG