Линклар

Бишкекнинг Октябрь туман суди қирғиз-қозоқ ижодий гуруҳи ҳамкорликда тасвирга олган “13-ҳудуд” бадий фильмининг Қирғизистон ҳудудида намойиш этилишини тақиқлади. Бундай қарорга Айкўл Алатўў ташкилоти аризаси сабаб бўлгани айтилмоқда. Ташкилот иддаосича, мазкур фильмда 2010 йил 7 апрель инқилоби ҳамда Ўш воқеалари чоғида одамларга психотроп моддалар берилган деган ёлғон маълумотлар кўрсатилган. Бироқ фильм муаллифлари кинонинг Қирғизистондаги воқеаларга алоқаси йўқлигини айтишмоқда.

“13-ҳудуд” номли бадий фильмни Қирғизистонда намойиш этилишини тақиқлаш тўғрисидаги қарорни Октябрь туман судининг судяси Аида Жўштиева 10 декабрь куни, фильмнинг тақдимот кунида имзолаган.

Бунга Айкўл Алатўў жамоатчилик ташкилотининг арзи сабаб бўлган. Ташкилот раҳбари, қирғиз парламентидаги Қирғизистон социал-демакратлар партияси депутати Мэрбек Мискенбаев даъвосича, мазкур фильмда 2010 йил апрель ва Ўш воқеаларида вафот этганлар психотроп дори истеъмол қилган деган фикр уйғотади.

“7 апрель ва Ўшдаги воқеада одамларга психотропик дорилар берилган”, - дегани бизга асос бўлди. Кинода апрелдаги халқ инқилобига шубҳа туғдирмоқда, халқнинг бирлигига хавф соляпти ва шунинг асосида биз судга “Бу кино Қирғизистон ҳудудида намойиш этилмасин” деб мурожаат қилдик, - дейди Мэрбек Мискенбаев.

Унинг айтишича, ташкилот вакиллари кинони тўлалигича кўрмаган. Судга мурожаат қилишга интернетда элон қилинган қисқа анонсигина етарли бўлган.

Айтиш жоизки, фильмнинг интернетда эълон қилинган анонсида Апрель ва Ўш воқеалари чоғида психотроп моддалар қўлланилгани ва буни қўллаш орқали Қозоғистонда иккинчи Ўш воқеасини уюштириш мумкинлиги айтилади.

Айни пайтда, “13-ҳудуд” бадий фильмнинг продюссери Шайирбек Маматўқтўров шошма-шошарлик билан чиқарилган суд қарори ва арзланувчилар даъвоси сабабларини тушунмаётганини айтади.

Унга кўра, фильмнинг 7 апрельга ҳам Ўш воқеаларига ҳам алоқаси йўқ.

- Фильмнинг апрель воқеаси ёки бошқа бир воқеага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Кинонинг ғояси қозоқ фуқаролари, Қозоғистонда истиқомат қилувчилар. Украина ёки Қирғизистондагидай воқеалар бизда бўлмасин деб ўзларининг маданият вазирлиги закази билан, ўша ерда ценарийни тасдиқлатиб кейин тасвирга олинган кино. У ерда “Аперль ва Ўш воқеалари бўлмаган”, деб яшириб юраверсак, касални яширсанг ўлими ошкор бўлади, -дейди Шайирбек Маматўқтўров.

Бадий фильм муаллифлари Айкўл Алатўў арзини рад этгани билан фильда психотропик моддалар тўғрисида сўз боришини инкор қилишмайди.

Филмьнинг мазкур эпизодлар “Қирғизфильм” фонди илтимоси билан кинодан олиб ташланган. Кинорежисер Темир Бирназаровга кўра, бу каби бахсли фильмлар халққа намойиш этилишидан аввал мазмуни тўлалигича текширилиши керак.

Унга кўра, бу ерда кино муаллифлари эмас “Қирғизфильм” фонди айбдор. - Қирғизпрокатни жазолаш керак. Негаки ўшлалар фильмларни кўради ва ўшалар жавоб беради. Фильмнинг ғоявий, диний мазмуни ёки миллий низо келтирмаслиги, мамлакатимиз яхлитлигига хавф туғдирмаслигига ўшалар жавобгар. Улар фильм намойишига руҳсат берганидан кейин жавогар ҳам улар бўлади. Бу ерда продюсер ёки бошқа бировнинг айби йўқ, -дейди Темир Бирназаров.

“13-ҳудуд” бадий фильмини қирғиз-қозоқ ҳамкорликдаги ижодий гуруҳ суратга олган. Фильмни тасвирга олиш ишларида Таиланд, Қозоғистон ва Қирғизистондаги воқеалардан фойдаланилган.

Муаллифларга кўра, фильмни тасвирга олиш ишларига қарийб 250 минг доллар пул сарфланган. Бунга қадар айрим матбуот нашрлари фильмнинг тасвирга олиниши ортида Қирғизистоннинг қочқинликда юрган собиқ президенти Қурмонбек Бакиев турганини эълон қилганди. бироқ муаллифлар бу иддаони инкор қилишган.

XS
SM
MD
LG