Линклар

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2015 йилнинг учинчи чорагида қарийб уч баравар камайган.

Ўтган йилнинг айни даврида Россиядан Ўзбекистонга 2 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ пул ўтказилган бўлса бу йил мазкур рақам 700 миллион долларни ташкил этган.

Шунингдек, Россиядан Украина, Тожикистон каби мамлакатларга ҳам пул ўтказмалари ҳажми сезиларли камайган, - деб хабар берди Рамблер агентлиги.

Сўнгги ойларда Россияда рубль қадри АҚШ долларига нисбатан қарийб икки баравар пасайди. Ғарб санкциялари Россия иқтисодида ўз аксини кўрсатмоқда.

Айнан шу омиллар Россиядан ташқарига пул жўнатмалари оқимининг камайишига таъсир қилганини айтишади таҳлилчилар.

XS
SM
MD
LG