Линклар

Кобулда Испания элчихонасига қилинган ҳужум оқибатида испаниялик икки қўриқчи ҳалок бўлди.

Толибон жанггарилари амалга оширган ҳужумдан яна тўрт афғонистонлик нобуд бўлгани, олти одам яралангани айтилмоқда.

Испания ички ишлар вазирлигига кўра, элчихонага ҳужум қилган тўрт қуроллининг барчаси ўлдирилган.

Аввал ҳужумчилар етти нафар бўлгани айтилаётганди.

Жума оқшомида Испания элчихонаси олдида ичига бомба ўрнатилган машина портлатилган эди. Шундан сўнг жанггарилар бино ичкарисига бостириб киришганди.

Элчихона қуриқчилари ва жанггарилар ўртасида отишма шанба тонггига қадар давом этган.

XS
SM
MD
LG