Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 06:06

Лукашенка Россия ва Туркияни муросага чақирди


Беларус президенти Александр Лукашенка 12 декабрь куни Туркия ва Россияни муросага келишга ва ўртадаги инқирозни тинч йўллар билан ҳал қилишга чақирди.

"Бу жанжалли дунёда хатолардан қочиб бўлмайди. Аммо уларни бўрттириш эмас, ҳал қилиш керак," деди у Ашхободда ўтган минтақа раҳбарларининг йиғинида.

"Агар хато қилсангиз, уни тан олиб, муроса қилиш ва вазиятни тинчлантириш учун ён беришларга боришингиз керак," деди Лукашенка.

Туркия кучлари 24 ноябрда Сурия чегараси яқинида Россия қирувчи учоғини уриб тушириши ортидан Москва ва Анқара муносабатлари ўта совуқлашди.

Россия Туркияни жазолаш учун қатор иқтисодий санкцияларни киритган.

Ашхободдаги йиғинда Туркия президенти ҳам чиқиш қилган, аммо Россия-Туркия муносабатларига тўхталмаган.

XS
SM
MD
LG