Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:58

Ўзбекистон президенти Афғонистондаги вазиятдан ташвишда


РИА-Новости агентлигининг маълум қилишича, президент Ислом Каримов Афғонистондаги вазиятдан ташвиш билдирган.

Ўзбекистон президенти Афғонистондаги вазиятга доир ўз кўз қарашларини Ашхабодда 12 декабрь куни Туркманистон бетарафлик мақоми тан олинганининг 20 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда баён қилган.

Ислом Каримовнинг айтишича, "халқаро коалициянинг Афғонистондан чиқарилиши минтақадаги вазиятни янада оғирлаштирди".

Ислом Каримов Ўзбекистон ҳудудида хорижий базаларнинг жойлаштирилишига изн бермаслигини яна бир бор таъкидлаган.

У яна бир бор мамлакати ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий иттифоқларга қўшилмаслигини билдирган.

Халқаро ҳамжамиятни Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратишга чақирган Ўзбекистон президентига кўра, "Афғонистондан ҳарбийларнинг олиб чиқилиш ва бу мамлакатга молиявий ёрдам кўрсатилиши камайиши вазиятни янада ёмонлаштирди".

"Террорчиликни рағбатлантирувчи ҳамда молиялаштирувчи марказлар вужудга келган ва улар жазоланмай қолмоқда", деб айтган Ўзбекистон президенти.

АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар 2014 йил декабрида Афғонистондан чиқиб кетган эди.

Кузатувчиларга кўра, ўтган давр давомида мамлакатнинг деярли барча нуқталарида исёнчилар фаоллиги кузатилди.

XS
SM
MD
LG