Линклар

Жосусликда шубҳаланган рус журналисти Польшадан чиқариб юборилди


Жосусликда гумонланган россиялик журналист 12 декабрда Польшадан чиқариб юборирилди.

Аммо РИА Новости агентлигининг мухбири Леонид Свиридов унга аниқ айблов илгари сурилмаганига эътироз билдирди.

Леонид Свиридовнинг Ассошиэйтд Пресс агентлигига унда ҳуқуқий танлов қолмагач, узоқ йиллардан кейин Польшадан чиқиб кетишга мажбур бўлаётганини айтган.

49 ёшли журналистга кўра, у Россия айғоқчиси бўлмаганини исботлаш учун 14 ой давомида ҳаракат қилган.

Леонид Свиридов Польшага қайтиш учун мужодаласини давом эттиришини ва Польшада доимий яшаш ҳуқуқининг бекор қилинишига қарши курашишини билдирган.

Россиялик журналист иши январь ойида маҳкамада кўриб чиқилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG