Линклар

Россия ҳарбий кемаси "Сметливый" 13 декабрь куни Эгей денгизида ўқ отар қуролдан турк балиқчиларига қарата ўт очди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу огоҳлантириш балиқчилар кемаси билан тўқнашмаслик мақсадида амалга оширилган.

Вазирлик маълумотига кўра, Россия ҳарбийлари турк балиқчилари кемаси "Сметливый" ҳарбий кемасига 600 метр масофага яқинлашган пайтда ўт очганлар.

"Кўплаб уринишларга қарамасдан, турк кемаси экипажи Россия денгизчилари билан радио алоқага кирмади ва махсус визуал сигналларга жавоб бермади", – дея таъкидлади Россия Мудофаа вазирлиги.

Бир неча ўқ узилгач, турк кемаси ўз йўналишини ўзгартирган.

Талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

Ҳодиса ортидан Россия Мудофаа вазирлиги Туркия ҳарбий атташесини вазирликка чақирган.

XS
SM
MD
LG