Линклар

Ўзбекистонда 2016 йил 1 январидан бошлаб пиводан ташқари барча спиртли ичимликларнинг минимал нархи оширилади. Бу ҳақда бугун маҳаллий матбуот хабар тарқатди.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 3 декабрда қабул қилган қарорига биноан, 1 литр спиртли ичимликларни сотувга чиқариш минимал нархи ичимлик турига қараб 15,6 фоиздан 25,2 фоизгача кўтарилади.

Масалан, 1 литр винони савдога чиқариш нархи 3800 сўмдан, 4500 сўмга оширилади. Харидорларга эса 4600 сўмдан 5400 сўмгача бўлган нархда сотилади. Ароқни сотувга чиқариш минимал нархи ҳозирги 9 минг сўмдан 10500 сўмга кўтарилади. Харидорларга ҳозирги 10900 сўм ўрнига 12600 сўмдан сотилади.

Коньяк маҳсулотларининг сотувга чиқариш нархи 13900 сўм, харидорларга сотилиш нархи 16700 сўм қилиб белгиланган.

XS
SM
MD
LG