Линклар

Покистондаги террор ҳужуми қурбонлари сони 24 кишига етди


Парачинардаги кўчалардан бири.

Парачинардаги кўчалардан бири.

Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин жойлашган Парачинар шаҳрида 13 декабрь куни содир этилган портлашда ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди. Яраланганлар сони 70 кишидан ошган.

Кеча Парачинар шаҳри бозорида содир этилган мазкур портлашда 12 киши ҳалок бўлгани ва 30 киши яралангани хабар қилинган эди.

Портлаш учун масъулиятни тақиқланган Лашкари Жангви гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу гуруҳнинг мафкураси “Исломий давлат” гуруҳиникига ўхшашдир.

Куррам вилоятининг асосий шаҳри ҳисобланган Парачинар сўнгги йилларда шиа ва суний мусулмонлар низолашаётган шаҳарлардан бирига айланган. Бу ерда турли террор ҳаракатлари тез-тез содир этиб турилади.

XS
SM
MD
LG