Линклар

logo-print

Саудия тарихида биринчи марта аёл киши депутатликка сайланди


Депутатликка номзод аёллардан бири.

Депутатликка номзод аёллардан бири.

Саудия Арабистони тарихида биринчи марта аёл киши Макка шаҳар кенгаши депутатлигига сайланди.

​Қироллик сайлов комиссияси 12 декабрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Салма бинт Ҳизаб ал Отайби депутатлик мандатига эга бўлганини маълум қилган.

Саудия Арабистонида биринчи марта аёлларга сайловда овоз бериш ва сайланиш ҳуқуқи берилди. Шанба куни ўтган сайловда 980 аёл депутатликка номзод сифатида қатнашган. Бу депутатликка кўрсатилган номзодларнинг ўндан бирини ташкил қилади.

Депутатликка номзод аёлларга эркак сайловчилар билан бевосита учрашувлар ўтказишга рухсат берилмади. Сайлов куни аёллар эркаклардан алоҳида овоз берди. Саудияда 130 минг аёлга сайлов ҳуқуқи берилган. Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган эркаклар сони эса бир миллион уч юз минг кишини ташкил қилади.

Саудия Арабистони шу кунгача аёлларга сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи берилмаган ягона давлат бўлиб қолаётган эди.

XS
SM
MD
LG