Линклар

Ўзбекистонда бир йилда 1208 фуқаро одам савдогарларидан жабрланди


Ўзбекистон ҳуқуқ –тартибот тузилмалари ўтган йили 1208 киши одам савдогарларидан жабрланганини аниқлади. Бу ҳақда бугун 12news.uz нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, одам савдосидан жабрланганларнинг 143 нафаридан Ўзбекистоннинг ўзида қул сифатида фойдаланилган. Қолганлари эса хориж ўлкаларига олиб чиқиб кетилган. Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари томонидан 2014 йилда одам савдосидан жабрланган 368 ўзбекистонлик уйларига қайтарилган.

Ушбу маълумотларни тарқатган нашрнинг билдиришича, Тошкент вилоятидаги Кибрай туман бош имом хатиби вазифасини бажарувчи М. Миржалилов оммавий ахборот воситаларидан бирига ёзган “Бахт излаган бахтсизлар” мақоласида ўқувчиларни чалғитиб, 2008 йилдаги маълумотларни 2015 йилнинг 9 ойига мансуб қилиб кўрсатган.

12news.uz имом хатиб мақоласида келтирган рақамлар нотўғри эканини айтиб,раддия берган.

“Бахт излаган бахтсизлар” мақоласида 2015 йилнинг 9 ойида 1449 ўзбекистонлик одам савдоси қурбони бўлгани айтилган эди.

12news.uz нашри 2013 йилда 1392 нафар ўзбекистонлик одам савдогарларидан жабрлангани ҳақидаги маълумотни ҳам келтирган.

XS
SM
MD
LG