Линклар

logo-print

Йил давомида Россия бомбардимончилари, ҳарбий кемалари ва сув ости кемалари иғвогарлик билан НАТОга аъзо мамлакатларнинг сув ва ҳаво ҳудудларига бир неча марта кирди.

Йил охирида эса Туркия ҳаво кучлари Су-24 ҳарбий учоғини уриб туширганидан кейин Россия ниҳоят лойиқ жавоб олди.

Москва ва Анақара ўртасида кескин зиддият келтириб чиқарган бу ҳодисанинг олдини олиб бўлмас эди, десак хато бўлади. Аммо бундай бўлишини кутиш мумкин эди. Москва дунёнинг бир неча жабҳасида жуда узоқ пайтдан бери троллик қилиб келади. Шунинг учун эртами, кечми қаердадир оловли жанжал чиқиши муқаррар эди.

Кремлни кузатиб борувчи мутахассис Эндрю Корнблат “Атлантика кенгаши” илмий марказига ёзган шарҳларида Путин Россияси безори мамлакатдан кўра кўпроқ “тролл мамлакатга” ўхшашини айтди.

Корнблат Россиянинг мақсади “Ғарбнинг жиғига тегиш ва россияликларни хурсанд қилиш” ва шу билан бирга сиёсий элитанинг манфаатларини кўзлаш эканини билдирди.

Россия 2015 йил жадаллалик билан троллик қила бошлади.

Кремль троллиги турли ҳил кўриниш олиб келмоқда.

Ҳаводаги провокациялардан ташқари бир неча кибер ҳужум амалга оширилди. Бу ҳужумлар турли ташкилотларни, жумладан, фаранг телевидение тармоғи, Германияда пўлат ишлаб чиқарувчи ширкат, Варшава биржаси, Оқ уй, АҚШ Конгресси вакиллар палатаси, АҚШ ташқи ишлар вазирлиги ҳамда The New York Times газетасини мўлжалга олди.

Бундан ташқари, ўз мамлакатидан ўғирлаб кетилган уч хорижий асир – Эстония хавфсизлик полицияси ходими Эстон Кохвер, Украина ҳаво кучлари учувчиси Надежда Савченко ҳамда украиналик режиссёр Олег Сенцов – хўжакўрсинга қилинган маҳкамаларга тортилди ва уларга аҳмоқона айбловлар қўйилди.

Булардан фақат Кохвер озодликка чиқарилди.

Бундан ташқари, бу йил Россия совет армиясида хизмат қилишдан бош тортган Литва фуқароларига қарши жиноий ишларни очди. Мамлакат ҳатто Вильнюсдаги расмийларни бундай шахсларни топишда ва экстрадиция қилишда ёрдам беришга чақирди.

Табиийки, Россиянинг бу илтимоси рад этилди.

Европада эса Кремль турли экстремисту безорилар, жумладан, айирмачилар, неофашистлар ҳамда коммунистлар эътиборини қозонишга уриниб ва уларни турли хил даражада қўллаб келмоқда.

Яқинда чоп этилган “Украина бўҳрони Ғарб учун нимани англатади” китоби муаллифи Эндрю Уилсон Кремль “ҳам сўл қанотга, ҳам ўнг қанотга, миллатчию айирмачиларга, ҳам анъанавийлик, ҳам постмодернизм тартафдорларига таъсир кўрсатишни хоҳлашда ҳеч қандай зиддият кўрмайди”, чунки бу гуруҳларнинг барчаси Европага зиён келтиришини айтади.

“Кремль ўзини консерватив кучдек кўрсатса-да, унда ҳозир тарғиб қилиш учун бирорта ягона мафкура йўқ. Аслини олганда, ҳозир унда умуман идеология йўқ. Кремль ҳамма ўйинчи билан ишлашга ўрганиб қолган”, деб ёзди Уилсон.

Ҳар қандай тролл каби Москва ҳам товламачилик устаси бўлиб, ҳар доим ўзини аслидан бошқача қилиб кўрсатади.

2015 йил бошида Россия ўзини Украинада содир бўлаётган урушда муросага келтирувчи қилиб кўрсатади. Аслида эса бу урушда Россия агрессор эди.

Йил якунида эса Москва терроризм билан курашиш ниқоби остида Суриядаги урушга аралашди. Кремлнинг асл мақсади эса ўзининг ҳамкори бўлмиш Башар ал-Ассадни қўллаш ва Ғарбнинг Суриядаги фуқаролик урушуни тўхтатишга қаратилган ҳаракатларини ҳамда “Исломий давлат”га қарши курашини мушкуллаштирдан иборатдир.

“Россияни тролл мамлакат деб таърифлаш унда муайян мақсадлари йўқ ёки у ўз мўлжалларини ўйламай танлайди, дегани эмас. Аммо бундай қилиш бир қарашдан борган сари ақлдан озиб бораётган ва кутилмаган ишларга қўл ураётган мамлакатни англашда ёрдам беради”, деб ёзди Корнблат.

Чиндан ҳам Россия троллиги аста-аста Ғарбнинг руҳини, Европадаги ва трансатлантик бирликни ҳамда Совуқ урушдан кейинги халқаро тизимни емиришга қаратилган ҳаракатларнинг бир бўлагидир.

Москванинг глобал миқёсдаги троллигининг тасодифийлиги мавжуд мувозанатни бузишга ҳам қаратилган.

“Ҳеч нарса чин эмас ва ҳар нарса бўлиши мумкин: Янги Россиянинг сюрреалистик юрагига назар” китоби муаллифи Питер Померанцев июль ойида: “Барчамиз “Улар кўр-кўрона ҳар нарсага ишонадими? Ақлдан озишдими? Аҳмоқона бирор нимани бошлашадими?” каби саволлар ҳақида бош қотиряпмиз. Бу бўлса бизни уларнинг драмтургияси қаърига ториб кетяпти. Уларнинг мақсади биз улар бирор нарсага кўр-кўрона ишонади, деб ўйлашимизга эришишдир”, деган эди.

Аммо троллик терроризм каби кучсизларнинг қуролидир.

“Троллар ўзгалар жиғига тегиб, бирор аҳамиятли иш қиляпман, деган хом хаёлларга борадилар ва ўзларининг кучсиз эканликлари ҳақидаги ўйлари билан курашадилар”, деб ёзди Корнблат.

Февраль ойида бўлиб ўтган Минск музокаралари давомида ўчирилмай қолган микрофон Украина президенти Петро Порошенко ва Белоруснинг авторитар президенти Александр Лукашенконинг норасмий суҳбатини ёзиб олган эди. Суҳбат Кремль етакчиси Владимир Путин ҳақида бўлган.

“У ноинсоф ва разил ўйин кўрсатяпти”, деган эди Порошенко.

Лукашенко эса маъқуллаб бошини силкитиб: “Биламан, биламан. Ҳамма буни тушуниб турибди”, деган эди.

Чиндан ҳам ҳамма буни тушуниб турибди. Россия троллиги эса бир йилдан бери давом этиб келмоқда.

Брайан Утмор мақоласи ўзбекчага Озодлик жамоаси томонидан ўгирилди

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG