Линклар

Франциядаги ўнг қанот партия минтақавий сайловларда мағлубиятга учради


Францияда 13 декабрь куни бўлиб ўтган минтақавий сайловларнинг иккинчи босқичида Марин Ле Пен бошчилигидаги ўта ўнг қанот "Миллий фронт" бирорта ҳам сайлов ҳавзасида ғалаба қила олмади.

"Миллий фронт" дастлабки сайловларда 13 минтақадан олтитасида етакчилик қилган эса-да, иккинчи босқичда бор-йўғи учинчи ўринни эгаллади.

Сайлов натижаларига кўра, биринчи ўринни собиқ президент Николя Саркози бошчилигидаги Республикачилар партияси эгаллади.

Бу партия еттита ҳавзада ғолиб деб топилди.

Иккинчи ўринни Социалислар партияси эгаллади.

Жоржий президент Франсуа Олланд бошчилигидаги ушбу партия бешта ҳавзада ғалаба қозонди.

Сайловларнинг иккинчи босқичида мағлуб бўлганини тан олган Марин Ле Пен сиёсий курашни давом эттиришини эълон қилди.

"Миллий фронт" иқтисодий ислоҳотларда муҳофазакорлиги ва муҳожирларга қаршилиги билан ном чиқарган.

XS
SM
MD
LG