Линклар

logo-print

Тожикистон ИИВ: Душанбедаги ҳужумларни исломий партия молиялаштирган


Рамазон Раҳимзода

Рамазон Раҳимзода

Тожикистон Ички ишлар вазири сентябрь ойида пойтахт Душанбе ва атрофида cодир этилган қуролли ҳужумлар фаолияти тақиқланган "Тожикистон Ислом уйғониш партияси" томонидан молиялаштирилганини айтди.

Рамазон Раҳимзодага кўра, "террорчи гуруҳни" 10-12 кун ичида йўқ қилишда "оддий одамлар ҳуқуқ-тартибот органларига ёрдам берган".

Тожикистон ҳукумати 4 сентябрда Душанбе ва атрофида содир этилган бир неча ҳужум учун Мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдулҳалим Назарзодани айблаган эди.

Мазкур ҳужумларда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Кўп ўтмай тутиш амалиёти чоғида Абдулҳалим Назарзода ва унинг тарафдорлари ҳукумат қўшинлари томонидан ҳалок этилди.

"Тожикистон Ислом уйғониш партияси" фаолияти мамлакатда 29 сентябрдан бошлаб тақиқлаб қўйилган.

Тожикистон Олий суди ушбу партияни "эксремист ва террорист ташкилот" деб топган.

Минтақадаги ягона исломий партиянинг беркитилиши халқаро ташкилотлар томонидан танқид қилинди.

XS
SM
MD
LG