Линклар

Россия Озод Сурия Армиясига қурол-яроқ етказиб бераётганини тасдиқлади


Владимир Путин ва Валерий Герасимов

Владимир Путин ва Валерий Герасимов

Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Москва Озод Сурия Армиясига қурол-яроқ ва ўқ-дори етказиб бераётганини тасдиқлади.

Озод Сурия Армияси президент Башар Асад режимига қарши жанг қилаётган исёнчи гуруҳлардан биридир.

Аммо, ҳозир улар ҳукумат кучлари билан бирга Россияда фаолияти тақиқланган "Исломий давлат" гуруҳига қарши жанг қилишмоқда, деди Герасимов.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Озод Сурия Армиясига ҳарбий ёрдам берилаётганини билдирганди.

Аммо, кейинчалик президент матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарни рад этганди.

Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг айтишича, Озод Сурия Армияси сафида бўлган 5 минг жангчи ҳукумат кучлари билан бирга Хўмс, Хама, Ҳалаб ва Раққа вилоятларида "Исломий давлат" гуруҳига қарши жанг қилмоқда.

Россия армияси улар дастагида кунига 30-40 ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда, дея илова қилди Валерий Герасимов.

XS
SM
MD
LG