Линклар

Бугун Яманда тушдан кейин сулҳ кучга кириши керак. Бу воқеа Швейцариядаги тинчлик музокаралари бошланишига тўғри келди.

Исёнчи хутийлар ва тарафдорларига қарши чиқаётган ҳамда президент Абд-Раббу Мансур Ҳодий ҳокимиятини тиклаш мақсадида бўлган Саудий Арабистони бошчилигидаги коалиция бу борадаги расмий баёнотида оташкесим тартиби бузилган тақдирда “жавоб чораларини кўриш ҳуқуқи”ни сақлаб қолишини қайд этган.

Ҳужжатда сулҳ Швейцариядаги музокаралар бошланишига параллел равишда 15 декабрдан 21 декабргача амалда бўлиши ва қарши томон рози бўлган тақдирда автоматик равишда узайтирилиши ҳақида айтилган.

Яманда 9 ойдан буён давом этаётган тўқнашувлар чоғида олти мингдан зиёд одам нобуд бўлган. БМТнинг томонларнинг сулҳга эришиши йўлида амалга оширган аввалги уринишлари натижасиз якунланган. Мамлакатда хаос ва гуманитар бўҳрон ҳукм сурмоқда.

Тўқнашувдан фойдаланган “Исломий давлат” гуруҳи ва уларнинг “Ал-Қоида” маҳаллий қанотидан бўлган иттифоқчилари Яман жануби ва шарқидаги ҳудудларни эгаллаб олган.

Жангарилар Аданда ҳам ўз таъсирини кучайтиришга муваффақ бўлганлар. Ўтган ҳафта “Исломий давлат” гуруҳи 6 декабрь куни Адан вилоят губернатори ва унинг тансоқчилари ўлими учун масъулиятни ўз зиммасига олганди.

XS
SM
MD
LG