Линклар

Керри Москвада Путин ва Лавров билан учрашади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч.) ва Россия президенти Владимир Путин (ў.) учрашуви, Сочи, 2015 йил 12 майи.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч.) ва Россия президенти Владимир Путин (ў.) учрашуви, Сочи, 2015 йил 12 майи.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 15 декабрь куни Москвада Россия президенти Владимир Путин учрашади. Бу маълумотни Кремль матбуот хизмати тасдиқлади.

Путин билан учрашишдан аввал Жон Керрининг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан алоҳида учрашув ўтказиши режаланган.

11 декабрь куни Оқ уй Россиянинг юқори лавозимли мулозимлари билан мўлжалланаётган музокаралар ҳақида маълум қилганди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Лавров ва Керри телефон орқали суҳбатлашиб, исломий террор гуруҳлари рўйхатини тузишни охирига етказиш ҳақида келишиб олганлар.

АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари президент Башар Ассад ва мўътадил мухолифат вакиллари зиддиятга барҳам бериш юзасидан янги учрашув ўтказгунига қадар Сурия масаласи бўйича аввал эришилган битимларни жорий қилиш зарурлиги ҳақида консенсусга келганлари ҳам айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG