Линклар

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар элчиларининг 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган кенгашида ЕИнинг Россияга қарши киритган санкциялари муддатини яна ярим йилга узайтириш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Озодликка Европа Иттифоқининг юқори лавозимли мулозимларидан бири маълум қилди.

Шу тариқа Россиянинг молиявий, нефть ва ҳарбий секторлари ҳамда алоҳида фуқароларига қарши киритилган жазо чоралари 2016 йилнинг 31 июлигача ўз кучида қолиши мумкин.

Европа Иттифоқининг Россияга қарши жазо чоралари муддатини узайтириш масаласини 14 декабрь кунги чиқишида Германия канцлери Ангела Меркель ҳам қўллаган.

Меркель мазкур санкциялар Минск битими тўла амалга оширилганидан кейингина олиб ташланишини таъкидлаган.

Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари Москва томонидан Қрим яриморолининг ноқонуний равишда аннексия қилиниши ҳамда Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар дастакланишига жавобан илк бор 2014 йил сентябрида киритилганди. Бу санкциялар муддати 2016 йилнинг 21 январида тугаши керак эди.

XS
SM
MD
LG