Линклар

Обама ИДга қарши кураш фаоллашиши зарурлигини билдирди


АҚШ президенти Барак Обама Пентагондаги мажлисдан кейинги чиқишида, Вашингтон, 2015 йил 14 декабри.

АҚШ президенти Барак Обама Пентагондаги мажлисдан кейинги чиқишида, Вашингтон, 2015 йил 14 декабри.

АҚШ президенти Барак Обама душанба куни Пентагонда қилган чиқишида “Исломий давлат” экстремистик гуруҳи жангарилари Ироқ ва Сурияда эгаллаб олган катта ҳудудлар устидан назоратни йўқотганини билдирди.

Айни пайтда Обама ИД жангариларига қарши кураш масаласини янада илгари суриш кечиктириб бўлмас қадамлар талаб қилишини қайд этди.

Кеча журналистлар олдида чиқиш қилган Обама АҚШ мудофаа вазири Эштон Картерга ИДга қарши кураш олиб бораётган халқаро коалиция иштирокчилари бу ишга кўпроқ ҳарбий ҳисса қўшишини таъминлаш мақсадида Яқин Шарққа жўнашни топширганини айтди.

14 декабрь куни Пентагонда бўлиб ўтган АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши мажлиси Қўшма Штатларнинг хорижда ва мамлакат ичида ИД жангарилари ва уларнинг тарафдорларига қарши кураш стратегиясини изоҳлашга бағишланди.

Мажлисдан сўнг Обама журналистларга АҚШ стратегияси жангарилар лидерларини таъқиб қилиш, бошқа мамлакатлардаги хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш ҳамда ИДни молиялаштириш ва ташвиқ қилиш йўлларини ёпишдан иборат бўлишини билдирди.

XS
SM
MD
LG