Линклар

logo-print

Ўзбекистон божхонасига почта жўнатмаларини очишга рухсат берилди


Ўзбекистонда халқаро почта жўнатмаларини божхона кўригидан ўтказиш бўйича мавжуд тартиб-қоидаларга ўзгартишлар киритилди.

Norma.uz сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонга хориждан кирган почта ва курьерлик жўнатмалари, божхона учун тўлдирилган ҳужжатларда жўнатмага оид маълумотлар тўлиқ баён қилинмаган тақдирда, божгирлар томонидан очилиши мумкин.

Яъни, бу ҳолатда божхона хизмати масъуллари жўнатмаларни техник воситалар ёрдамида текширгач, уларни очишни ҳам талаб қилиши мумкин.

Янги ўзгартишларга биноан почта ва курьерлик жўнатмаларини очиш, ҳужжатларни текшириш, оғирлигини ўлчаш, ҳисоблаш, ҳажми ва ўрамини ўлчаш жараёнида жўнатмаларни келтирган ширкат ва провайдерлар вакили ҳамда божхона хизмати масъуллари иштирок этади.

Жўнатмалар махсус ажратилган ва тегишли ускуналар ўрнатилган жойларда ўтказилади.

Айни пайтда қиймати 1 минг АҚШ долларигача бўлган жўнатмаларни онлайн-магазинлар ёки почта хизматлари орқали божхона декларациясини тўлдирмаган ҳолда жўнатиш тартиби ўзгаришсиз қолди.

XS
SM
MD
LG