Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:33

Ўзбекистон ва Тожикистон мулозимлари Душанбеда маслаҳатлашувлар ўтказади


Икки мамлакат ўртасида виза тартиби жорий қилингани боис одамларнинг борди-келдиси жуда қийинлашиб кетмоқда.
Икки мамлакат ўртасида виза тартиби жорий қилингани боис одамларнинг борди-келдиси жуда қийинлашиб кетмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси жорий ҳафтада сиёсий консультациялар ўтказиш учун Тожикистонга боради. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади. Ўтган йили президент Каримовнинг ШҲТ саммити доирасида Душанбега қилган сафаридан сўнг икки қўшни давлатлар ҳамкорлигида бир оз ижобий ўзгариш сезилган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 17-18 декабрь кунлари икки мамлакат ТИВ ўринбосарлари бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида сиёсий консультация ўтказади.

Бу учрашув давомида минтақадаги глобал муаммолар, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазият, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Декабрь ойининг бошида ўзбекистонлик тадбиркорлар гуруҳининг Душанбега ташрифи чоғида, икки томонлама савдо алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистон Савдо уйининг Тожикистон пойтахтида очиш ҳақида келишиб олинган эди.

“Ўзаро манфаатли иқтисодий ва савдо муносабатларини жадаллаштириш учун бизнинг мамлакатларимиз ўртасида катта имконият бор. Иқтисодий ҳамкорликнинг ҳамма соҳасида бизнинг эшикларимиз катта очиқ”, деди Тожикистон Савдо-саноат палатасининг вакили.

Вакил икки давлат субъектлари ўртасида бизнес алоқалари ўрнатиш учун ишончли ҳамкорлар қидириб топишда Тожикистон Савдо-саноат палатаси ўзбекистонлик тадбиркорларга яқиндан ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирган.

Озодликнинг тожик хизматига кўра, Ўзбекистон томони Душанбеда Савдо уйи очишга тайёр эканлигини билдирган ва Тожикистонга катта ассортиментдаги озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кимё саноати, тайёр текстиль маҳсулотлари, қурилиш материаллари, минераль ўғит ва бошқа товарлар етказиб беришга тайёр эканлигини изҳор қилган.

Икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларининг бир неча йиллик пассив ҳолатидан сўнг илк бор бу соҳада ижобий ўзгариш сезила бошланди.

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси жорий йилнинг 9 ойида 8,7 миллион долларни ташкил қилди. Умумий миқдордаги ўсиш 66,9 фоизга етди.

Икки давлат ўртасидаги савдо айланмасининг ўсиши сўнгги саккиз йилда илк бор кузатилмоқда.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида қатнашиш учун Душанбега борганидан сўнг, икки давлат ўртасидаги муносабатларда сал ўзгариш сезилгандай бўлди.

Жорий йилнинг июнь ойида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Тошкентдаги учрашуви Тожикистон ҳукуматини муносабатларнинг яхшиланишига умидлантирди.

Мустақилликдан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар борган сари совуқлашиб борди.

Айниқса, Тожикистон Роғун ГЭСини қуриш ҳақидаги қароридан сўнг, расмий Тошкент деярли барча иқтисодий ва сиёсий алоқаларни узди.

Ўзбекистон ҳозирга қадар Роғун ГЭСининг қурилишига қарши бўлиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG