Линклар

Ўзбекистонда коррупция можароси ортидан VimpelCom акциялари NASDAQ 100 индексидан туширилди


NASDAQ биржаси Ўзбекистонда Beeline бренди остида фаолият қилаётган Vimpelcom уяли телефон оператори акцияларини NASDAQ 100 индексидан олиб ташлашга қарор қилган.

Бунга ширкатининг капиталлашуви тушиб кетиши сабаб сифатида келтирилмоқда.

Ширкат акцияларининг тушиб кетиши эса АҚШ ва Ҳолландия тергов идоралари тафтиш қилаётган “Ўзбек иши” дея аталувчи коррупция можароси билан боғлиқлиги айтилади.

Vimpelcom 220 миллиондан ортиқ мижозга хизмат қилувчи дунёдаги еттинчи йирик телеком ширкати ҳисобланади.

Унинг асосий ҳиссадорлари россиялик миллиардер Михаил Фридманга тегишли Альфа групп ҳамда Норвегиянинг Telenor компанияларидир.

Telenor ширкати Vimpelcom-даги 33 фоизлик улуш учун 15 миллиард Норвегия кронаси (тахминан 1,8 миллиард АҚШ доллари тўлаган).

Ҳисоб-китобларга кўра, бу улушнинг бугунги бозор нархи 20 миллиард норвег кронасига (тахминан 2,4 миллиард АҚШ доллари) тенгдир.

Vimpelcom Ўзбекистон бозорига 2005 йилда кириб келган эди.

Vimpelcom ўтган ойда Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ равишда ўтказилиши мумкин бўлган суд жараёнлари учун 900 миллион доллар маблағни заҳирада ушлаб туриш ҳақида қарор чиқариши ортидан уни акциялари тушиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG