Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:22

BahsOnline: Бугунги кўринишдаги амнистия Ўзбекистонга керакми?


BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда эълон қилиб бориладиган амнистияларнинг нега ҳамма маҳкумларга ҳам қўлланилмаслиги мунозара қилинди.

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 23 йиллиги муносабати билан 3 декабрда Амнистия эълон қилинган эди.

Амнистия аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлат фуқаролари, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилиши айтилмоқда.

Бироқ, Ўзбекистонда амнистия сиёсий қараши, диний эътиқоди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти учун қамалган шахсларга нисбатан жуда камдан кам ҳолатларда қўлланилади.

Бугунги кунда ўнлаб ҳукумат мухолифлари, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари, минглаб диний эътқоди учун қамалганлар Ўзбекистон қамоқхоналарида жазо муддатини ўтамоқда.

BahsOnline: Бугунги кўринишдаги амнистия Ўзбекистонга керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:31 0:00

Уларга амнистия қўлланилмайди, аксинча жазо муддати тугай деб қолганда раскрутка қилинади.

Амнистия, асосан, ўғрилик, безорилик, қотиллик, молиявий жиноятлар қилганларга нисбатан қўлланилаётгани айтилади.

Хўш, бундай шаклдаги амнистия Ўзбекистонга керакми?

Баҳснинг аудиовариантини қуйида тингланг:

BahsOnline: Бугунги кўринишдаги амнистия Ўзбекистонга керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:58 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG