Линклар

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати мулозими олтин ўғирлашда гумон қилинмоқда


"Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти бош директорининг ўринбосари, хавфсизлик масалалари бўйича директор Фурқат Каримқулов олтин ўғирлаганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди.

Комбинат раҳбариятидан олинган маълумотга кўра, мулозим шу кунда МХХ ҳисбхонасида сақланмоқда.

Ўзбекистон хавфсизлик идораларидаги ишончли манбаларига таянган Uzmetronom Интернет нашри эса комбинат директори ҳам ишдан бўшатилди, деб иддао қилди. Бироқ комбинат раҳбарияти бу иддаоларни инкор қилди.

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" Ўзбекистонда олтин қазиб олувчи ва унга ишлов берувчи икки йирик комбинатнинг биридир.

Ўзбекистонда 2014 йили 4 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда олтин қазиб олинган. Аммо, бу миқдордаги қазилма бойликнинг қайси давлатларга, қандай нархларда сотилиши ва давлат ғазнасига йилига бу саноатдан қанча даромад келиши ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка очиқланмайди.

2014 йили дунëнинг энг бадавлат юқори технологияга асосланган электрон воситалари ишлаб чиқарувчи Apple ширкати ўзининг iPhone, iPad, iPod каби маҳсулотларида Ўзбекистонда қазилган олтиндан фойдаланишини билдирганди.

XS
SM
MD
LG