Линклар

logo-print

CPJ: Бу йил дунёда қамоққа ташланган журналистлар сони 199 нафарга тушди


Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) 2015 йилги ҳисоботини эълон қилди ва Хитой ҳамда Миср дунёнинг журналистларни қамовчи энг ёмон давлатлари, деб таърифлади.

Ҳисоботда якунланаётган йилда қамалган журналистлар сони сўнгги уч йил ичида қайд этилган кўрсаткичлардан бироз тушгани айтилди.

Қароргоҳи Нью Йоркда жойлашган қўмита 15 декабрь куни эълон қилган ҳисоботида дунё бўйлаб 199 журналист касбий фаолияти учун қамоқда сақланаётгани, ўтган йили эса бундайлар сони 221 нафар бўлгани қайд этилган.

1 декабргача тўпланган маълумотларга кўра, Хитой 49, Миср 23, Эрон 19, Эритрея 17 ва Туркия 14 нафар журналистни қамоқда сақламоқда.

Ҳисоботда собиқ совет ўлкалари орасида 8 журналистни қамоққа ташлаган Озарбойжон етакчилик қилаётгани айтилган. Ўзбекистонда эса 4 нафар, Россия, Қирғизистон ва Туркманистонда эса бир нафардан журналист қамоққа ташлаган, деб қайд этилди ушбу ҳисоботда.

XS
SM
MD
LG