Линклар

Гаага суди Милошевич режимининг собиқ 2 мулозими ишини қайта кўрадиган бўлди


Судда кўрсатма берган гувоҳлардан бирининг юзи яширилган сурати

Судда кўрсатма берган гувоҳлардан бирининг юзи яширилган сурати

БМТнинг уруш жиноятлари бўйича маҳкамаси - Гаага судида Слободан Милошевич режимига хизмат қилган собиқ серб мулозимларидан икки нафари ишини қайта кўришга қарор қилинди.

15 декабрь кунги маҳкамада 1990 йиллардаги Болқон урушида содир этилган жиноятга алоқадорлиги гумон қилинган ва 2013 йилги маҳкамада оқланган Жовика Станисис ва Франки Симатович ишини қайта кўриб чиқишга қарор қилинди.

Станисис Милошевич даврида Сербия хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган. 1998 йилда Милошевич уни ишдан бўшатиб, ўрнига Симатовични тайинлаган.

Прокурорлар бу икковлон 1992-1995 йиллар оралиғида режим хавфсизлик хизмати ва армияси томонидан содир этилган жиноятларда ҳал қилувчи мулозимлардан бўлганини гумон қилмоқда.

Собиқ мулозимлар, хусусан Хорватия ва Босния-Герцоговинада этник сербларга қарши қатлиомни уюштиришда гумон қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG