Линклар

logo-print

Ўзбекистонда президентликка номзодлар йиғадиган имзолар сони озайтирилиши мумкин


Президент Ислом Каримов

Президент Ислом Каримов

Ўзбекистон президентлигига сайловларда қатнашмоқчи бўлган номзодлар йиғиши лозим бўлган имзолар сони қарийб 1 миллионтадан 200 мингтага қадар туширилиши мумкин.

Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, парламент қуйи палатаси Ўзбекистонда президент сайловига оид яна бир неча ўзгаришлар назарда тутилган қонун лойиҳасини тайёрлаган.

Мазкур лойиҳа 2016 йилнинг бошида депутатлар муҳокамасига қўйилиши айтилмоқда.

Ҳозирда мавжуд қонунчиликка кўра, президент бўламан, деган номзодлар Ўзбекистонда рўйхатга олинган сайловчилар умумий сонининг 5 фоизи миқдорида (1 миллион дона атрофида) имзо йиғиши керак.

Бу ўзгариш ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги сайловлар кузатувидан сўнг берган тавсияси асосида мамлакат қонунчилигига киритилаётгани ҳам қайд этилди.

Янги қонун лойиҳасида, бундан ташқари президентлик сайловига бир кун қолганда тарғибот кампаниясини тўхтатиш назарда тутилган. Бундай тартиб Ўзбекистонда фақат парламент сайловларига оиддир.

XS
SM
MD
LG