Линклар

Пентагон: Афғонистонда хавфсизлик вазият ёмонлашиб бормоқда


Афғон хавфсизлик кучлари.

Афғон хавфсизлик кучлари.

Жорий йилнинг иккинчи ярмида Афғонистонда хавфсизлик даражаси кескин тушиб кетган. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан тайёрланган янги ҳисоботда айтилади.

Пентагон вакилларига кўра, Афғонистонда жангарилар тобора аёвсизроқ ҳужумларни уюштирмоқда, мамлакат хавфсизлик хизматлари эса борган сари жиддийроқ талафотлар бермоқда. Ҳисоботда Афғонистон куч ишлатар тузилмалари самарадорлиги “нотекис ва аралаш” бўлгани қайд этилади.

2015 йил 1 январидан 15 ноябригача кишилик талафоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошган.

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони Жон Кемпбелл Associated Press агентлигига “Исломий давлат” террор ташкилотига байъат бераётган жангарилар сони тўхтовсиз ортиб бораётганини маълум қилган. Кемпбеллга кўра, ИД экстремистлари Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида минтақавий база барпо этишга уринмоқдалар, уларга Сурия ва Ироқдан “хорижлик жангарилар” келиб қўшилишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG