Линклар

logo-print

Тошкент шаҳар расмийлари йил давомида пойтахтнинг турар-жой мавзелари ва маҳаллаларида видеокузатув камераларини ўрнатишни режаламоқда. Бу ҳақда 15 декабрь куни ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-эксплуатацион бирлашмаси директори Илҳом Маҳкамов билдирди, дея хабар қилади Podrobno.uz янгиликлар агентлиги.

Пойтахт ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги кўпхонадонли турар-жой мавзелари ва маҳаллалар ҳудудларини видеокузатув тизимлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига кўра, яқин 10 кун ичида махсус комиссиялар кузатув камералари ўрнатишга энг мувофиқ нуқталарни аниқлаши лозим.

“Бунда кўп қаватли уйларнинг подъездлари, йўлаклари ва уйларга туташ кўчаларда камера ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади” деган Илҳом Маҳкамов дастлабки босқичда кузатув камералари Миробод туманидаги Чинор маҳалласига ўрнатиб бўлинганини қўшимча қилган.

Кузатув камераларини ўрнатиш учун зарур жиҳозлар сотиб олиш ва уларни ўрнатиш бўйича барча ишлар бюджет ҳисобидан амалга оширилиши, кейин эса сарфланган пул аҳолидан йиғиб олиниши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG