Линклар

logo-print

Лола "Ўзбекнаво" қанотларини синдирганини" айтди


Хонанда Лоланинг лицензияси мана шу кўйлаги учун бекор қилинган.

Хонанда Лоланинг лицензияси мана шу кўйлаги учун бекор қилинган.

Ўзбек хонандаси Лола саҳнадаги фаолияти ўта қаттиқ назоратга олинганидан redpen.uz сайтига берган суҳбатида таассуф билдирди. Лоланинг айтишича, унинг шахсий ҳаёти концертларининг бекор қилинишига сабаб бўлмоқда.

“Ҳозирда, “шоу-бизнес” аталмиш кемадан тушиб қолган киши сифатида ташқарида туриб нима бўлаётганини кузатиш имконига эгаман. Фаолиятим ўта қаттиқ назоратга олингани жуда алам қилади. Бу қушнинг қанотларини синдириб ташлаш билан тенг”, деган Лола.

“Ярим-яланғоч” кийиниб, саҳнага чиққани учун жиддий танқидга учраган 29 яшар ўзбек хонандаси Лоланинг лицензияси "шартлар бузилгани" учун муддатидан аввал жорий йил ёзида тўхтатилган эди.

Бу ҳақда ўз вақтида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси сайтида расман билдирилган.

Вазирлар Маҳкамаси 9 декабрда қабул қилган “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор, кузатувчилар фикрича, Ўзбекистонда шаклланиб келаётган шоу-бизнес вакиллари устидан назоратни янада кучайтиришга хизмат қилади.

XS
SM
MD
LG