Линклар

logo-print

Россия меҳнат муҳожирлари учун квотани 22%га қисқартирди


Russia - Labour migrants. The man from Kyrgyzstan washes a window in cafe. Moscow. 27Apr2012

Russia - Labour migrants. The man from Kyrgyzstan washes a window in cafe. Moscow. 27Apr2012

Россия ҳукумати 2016 йилда чет мамлакатлардан қабул қиладиган ишчилар сонини 22%га қисқартиражаги тўғрисидаги қарор ҳукуматнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Федерал миграция хизматига кўра, 2015 йили Россияга қарийб 16 млн. меҳнатмуҳожири келган.

Россия Федерал миграция хизматининг 2015 йил 4 декабридаги маълумотларига кўра, шу кунда Россия ҳудудида 1 миллион 880 минг 547 нафар ўзбекистонлик бор.

2015 йилнинг ўтган 9 ойи ичида Россиядан Марказий Осиё мамлакатларига юборилган пул жўнатмалари ҳажми 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробарга камайган. Россия Марказий банки очиқлаган маълумотлар ана шундан далолат беради.

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 725 миллион АҚШ доллари юборилган. 2015 йил биринчи ярмида 1 миллиард 149 миллион доллар келганини ҳисобга олсак, ўтган 9 ой ичида Ўзбекистонга Россиядан 1 миллиард 874 миллион доллар кириб келгани маълум бўлади. Ваҳоланки, 2014 йилнинг шу даврида бу сумма 4 миллиард 592 миллион долларни ташкил қилганди. Демак, Ўзбекистонга Россиядан келаётган жўнатмалар ҳажми ўтган йилга нисбатан камида 245 фоизга қисқарган.

Бу қисқариш Россия иқтисодиётида кузатилаётган бўҳрон туфайли у ерда Марказий Осиёдан, хусусан, Ўзбекистондан бўлган меҳнат муҳожирлари камайиб бораётгани билан изоҳланмоқда.

XS
SM
MD
LG