Линклар

logo-print

“Левада-центр” тадқиқот маркази ўтказган сўров натижаларига қараганда, телевидение янгиликларига ишонувчи россияликлар сони сўнгги бир ярим йилда 9 %га озайган ва шу кунда 41 %ни ташкил қилмоқда.

2009 йили телеянгиликларга ишонувчилар сони қарийб икки марта кўп – 79 % эди.

“Левада-центр” 20-23 ноябрь кунлари ўтказган сўров телевидение россияликлар учун асосий ахборот манбаи бўлиб қолаётганини кўрсатган. “Дунё ва мамлакат янгиликлари”ни сўровда қатнашган респондентларнинг 85 фоизи ТВдан билади. Россияликларнинг 21 фоизи янгиликларни Интернетдан билиши маълум бўлган.

Украинага қарашли Қримни Россия босиб олганидан сўнг бу мамлакатнинг асосий телеканаллари Кремлнинг пропаганда воситасига айлантирилган.

XS
SM
MD
LG