Линклар

logo-print

Олдиндан эълон қилинмаган мазкур сафари чоғида Пентагон раҳбари Эштон Картер “Исломий давлат” экстремистик гуруҳига қарши ҳарбий амалиётларни кучайтириш йўлларини АҚШнинг Ироқдаги кучлари қўмондонлиги билан муҳокама қилажаги хабар қилинди.

Яқин Шарққа сафари арафасида Картер ИШИДга қарши ҳарбий кампанияда фаолроқ иштирок этишга иттифоқчиларни даъват қилиш нияти борлигини билдирган эди.

Вашингтон Ироққа ўз қуролли кучларининг хос бўлинмаларини, ҳарбий масалаҳатчиларини ҳамда Ироқ армиясининг Рамадидаги ҳужумларига мадад сифатида ҳарбий вертолетларни эълон қилган эди.

“Исломий давлат”нинг қуролли гуруҳлари Ироқ ва Сурияга қарашли каттагина ҳудудни назорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG