Линклар

16 декабрь – Қозоғистон мустақиллиги кунида мамлакат пойтахти Астана шаҳрида фуқаролик жамияти фаоллари 2011 йилги Жаниўзен воқеалари ҳамда 1986 йилги декабрь воқеаларининг қурбонлари ҳурматига хотира акцияси ўтказди.

Акция иштирокчилари “Атамекен” мемориал мажмуида ўрнатилган давлат байроғи остига гуллар қўйди, Жаниўзен ва Олмаотада бўлиб ўтган фожеалар қурбонлари ҳақига қуръон тиловат қилди.

Полиция акцияни кузатиб туриш билан чекланди.

1986 йилнинг 16 декабрида Москва Қозоғистоннинг биринчи раҳбари Динмухаммад Кунаев ишдан олиб унинг ўрнига Геннадий Колбин тайинлаган эди.
Бундан норози бўлган талабалар шу куни кечқурун ҳукумат биноси олдига тўпланган, 17 декабр куни кечқурун намойиш қатнашчиларига қарши куч қўлланилган эди.

2011 йилнинг 16 декабрида эса, Манғишлоқ вилоятидаги Жаниўзен шаҳрида нефтчиларнинг бир неча ойга чўзилган иш ташлаши ўқотар қурол билан бостирилган, 16 киши нобуд бўлиб, 100 дан ортиқ киши яраланган эди.

XS
SM
MD
LG