Линклар

Украина Россия босиб олган Қрим билан савдони 1 ой ичида тўхтатади


Украина бош вазири Арсений Яценюк

Украина бош вазири Арсений Яценюк

Бу ҳақда бугун Украина бош вазири Арсений Яценюк ҳукумат мажлисида баёнот берди.

Яценюкка кўра, Қримга товар ва хизматлар сотиш ва аксинча, Қримдан товар ва хизматлар сотиб олиш 30 куни ичида тўла тақиқланади.

Айни пайтда тақиқ ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқатлар савдоси ҳамда инсонпарварлик ёрдамларига жорий этилмайди.

Қримга Украинадан электр қуввати етказиб беришни қайта тиклаш Украина мудофаа ва хавфсизлик кенгаши ваколатларига кирувчи масала эканлиги айтилди.

Қрим ўтган ойда Украина ҳудудидаги юқори кучланишли линиялар симёғочлари номаълум шахслар томонидан қўпорилгани сабабли электр қувватисиз қолган эди.

XS
SM
MD
LG